Президентнинг 27 июндаги «Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосаси асосида давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарларининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчилари тайинланмоқда.

Маълум бўлишича, бугунги кунга қадар агентлик томонидан юзга яқин номзодларга тегишли тавсиялар берилган.

Kun.uz, АОКА тақдим этган маълумотларга асосан, 20га яқин вазирликларнинг матбуот котибларини таништириб ўтади.

Ташқи ишлар вазирлиги – Каипбергенов Адилбек Тулепбергенович
 Соғлиқни сақлаш вазирлиги – Санаев Фурқат Чориевич
 Ички ишлар вазирлиги – Ғиёсов Шоҳруҳ Камалиддинович
Адлия вазирлиги – Ўринбоева Севара Қўчқоралиевна
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги 
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги – Убайдуллаев Ҳикматилла Шуҳратилла ўғли
Мудофаа вазирлиги – Зулфиқоров Баҳром Билолидинович
Молия вазирлиги – Жўраева Дилдора Сайфиддин қизи