23 октябрь куни имзолаган ҳужжатда Стратегияни амалга оширишнинг устувор йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланган:

  • аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш;
  • қулай агробизнес муҳитини ва қўшилган қиймат занжирини яратиш;
  • соҳа бошқарувида давлат иштирокини камайтириш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш;
  • табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш;
  • давлат бошқарувининг замонавий тизимларини ривожлантириш;
  • тармоқни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган давлат харажатларини босқичма-босқич диверсификация қилиш;
  • қишлоқ хўжалигида илм-фан, таълим, ахборот ва маслаҳат хизматлари тизимини ривожлантириш;
  • қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш;
  • тармоқ статистикасининг шаффоф тизимини ишлаб чиқиш.

Стратегияда белгиланган вазифаларни бажариш орқали 2030 йилгача қуйидаги натижаларга эришиш назарда тутилмоқда:

  • ер ажратиш ва уни олиб қўйишда шаффоф тизим яратилади, коррупция ва бошқа субъектив ҳолатларнинг олди олинади, ердан фойдаланувчилар ҳуқуқларини кафолатлайдиган тизим яратилади;
  • ерларни ноқонуний ажратиш, улардан хўжасизларча фойдаланиш ҳолатлари кескин камайишига эришилади;
  • 1,1 млн гектар қишлоқ хўжалиги ерлари ўзлаштирилади, 535,6 минг гектар лалми, яйлов ва бошқа ерлардан фойдаланиш самарадорлиги ортади;
  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тўлиқ хатловдан ўтказилади;
  • ер участкаларига бўлган ҳуқуқнинг ҳақиқий бозор нархи шаклланади, бу ҳуқуқдан гаров таъминоти сифатида фойдаланиш мумкин бўлади, тадбиркорлар ва аҳоли қўлидаги капитал қиймати ўз-ўзидан ортади, ер солиғи солинадиган базани кенгайтириш имконияти яратилади;
  • республика ҳудудларида суғоришнинг сув тежовчи тизимларидан фойдаланилиш майдонлари кенгайтирилади ва ушбу тизимларни жорий қилишни рағбатлантириш механизмлари такомиллаштирилади;
  • сув истеъмолчилари ва сув етказиб берувчилар ўртасида ҳисоб-китоблар истеъмол қилинган сувни етказиб бериш учун қилинган ҳақиқий харажатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ва бозор механизмлари асосида амалга оширилади;
  • ҳудудлар ихтисослаштирилади, бир жойда бир хил маҳсулотларни етиштириш, агроинновацион ғояларни жорий этиш, ҳосилдорликни ошириш ва маҳсулот сифатини яхшилашга шароит яратилади;