Ўзбекистон | 12:28 / 30.10.2019
29404
2 дақиқада ўқилади

ЎзХДПдан бош вазирликка номзодни сўров иштирокчиларининг 60 фоиздан зиёди ёқламоқда

Telegram’даги Insider.uz каналида жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайлов натижаларига кўра парламентда юқори ўрин эгаллаган партия томонидан бош вазирликка илгари сурилиши эълон қилинган номзодларни танлаш борасида аноним сўров ўтказилмоқда.

Аввалроқ Kun.uz нашри ёритган натижаларга кўра, бош вазирликка илгари сурилиши эълон қилинган Ўзбекистон ХДП номзоди Очилбой Раматовга умумий сўровнома (3005 киши) иштирокчиларидан 37 фоизи (1070 киши) овоз берган эди.

Ҳозирда бу сўров янада оммалашиб, охирги натижаларга кўра партия вакили Очилбой Раматов номзоди 67 фоиз овоз тўплаган. Таҳлил қилинса, бу барча жавоб вариантлари умумий сонидан икки баробар кўп овозга тўғри келмоқда, деб ёзмоқда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ахборот хизмати.

Соат 11:30 ҳолатига сўровномада 20,1 минг киши иштирок этган ва Очилбой Раматовнинг кўрсаткичлари 63 фоиз (12664 киши) бўлиб турибди.

Қизиғи, «Миллий тикланиш» демократик партияси ҳукумат раҳбарлигига аниқ номзодини кўрсатмаган бўлса-да, уларнинг сирли номзоди учун 1 фоиз (266 киши) овоз берилган.

Мавзуга оид