Ўзбекистон | 18:00 / 31.10.2019
7908
1 дақиқада ўқилади

Ли Кэцян бошчилигидаги Хитой делегацияси Ўзбекистонга келмоқда

2019 йилнинг 1-2 ноябрь кунлари ХХР Давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян бошчилигидаги Хитой Халқ Республикаси делегацияси Ўзбекистонга ташрифини амалга оширади.

Kun.uz манбаси хабар беришича, ташриф доирасида икки томонлама муносабатлар истиқболларини муҳокама қилиш учун ҳукуматлараро музокаралр ўтказилиши режалаштирилган.

Ли Кэцян Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ҳукуматлар раҳбарлари (Бош вазирлари) кенгашининг 18-мажлисида иштирок этиши кутилмоқда.

ШҲТ аъзо давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида 10дан ортиқ ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Йиғилишда ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари ва чоралари кўриб чиқилади.

Анъанага кўра, йиғилиш доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказилади.

Мавзуга оид