Ўзбекистон | 11:42 / 02.11.2019
3522
2 дақиқада ўқилади

Сергей Румас: «ШҲТ доирасида атом энергетикаси ва ядро хавфсизлиги бўйича доимий учрашувлар зарур»

Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Бу йирик тадбирда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь, Мўғулистон ва Эрон ҳукуматлари раҳбарлари ҳам иштирок этмоқдалар.

Kun.uz мухбирига кўра, Беларусь республикаси бош вазири Сергей Румас ШҲТ ҳукумат раҳбарларининг учрашувида сўзлаган нутқида бир неча долзарб масалаларга тўхталиб ўтди:

“Тўлақонли озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ШҲТ ҳудудидаги хавфсизликни ривожлантиришда муҳим омил саналади. ШҲТ шафелигида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ўзаро манфаатли савдо қилишга кўмаклашиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таклиф этамиз.

Атом электр станциясини қуриш бўйича лойиҳани амалга ошираётган Беларусь ядро хавфсизлиги мустаҳкамлаш, атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш бўйича ҳамкорликни фаоллик билан ривожлантирмоқда. 

Мавзунинг долзарблигини ҳисобга олиб, атом энергетикаси ва ядро хавфсизлиги масаласида ШҲТ доирасида доимий учрашувлар механизмини яратиш вақти келди, деб ўйлайман”, - деди Румас.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид