Рустам Ашурматов Кей-Лига Челленжда чемпионликни қўлга киритди
2019 йил январида «Бунёдкор»дан Жанубий Кореянинг «Квангжу» клубига ўтган Рустам Ашурматов дастлабки мавсумидаёқ легионер сифатида чемпионликка эришди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси тўп сурадиган «Квангжу» клуби 35-тургача 21 ғалаба, 10 дуранг ва 4 мағлубият билан 73 очко жамлаб, пешқадамлик қилаётганди. Бугун «Чоннам Драгонс»га қарши майдонга тушган квангжуликлар ўз майдонларида кутилмаганда мағлубиятга учрашди (1:2).
Шунга қарамай, параллел ўйинлардаги натижаларга кўра ушбу жамоа Кей-лигадан кейинги ўринда турувчи «Кей-лига Челленж»да ғолибликни қўлга киритиши аниқ бўлди ва янги мавсумдан асосий мусобақада иштирок этадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея қуйи лигасида Рустам Ашурматовдан ташқари Жавлон Иброҳимов ҳам тўп суради. Унинг клуби «Сувон» айни дамда 10 жамоа орасида 8-поғонадан жой олган.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

22:02 / 08.06.2025
“Дўстлар, биз бу кунга етдик, уддаладик!” – осон кечмаган мундиал йўли ҳақида катта суҳбат

23:25 / 14.11.2023
Рустам Ашурматов: «Ҳозир Эроннинг ҳужум чизиғидан қўрқадиган ҳолатда эмасмиз»

08:21 / 02.11.2022
Манба: Рустам Ашурматов Россия клуби билан 3,5 йиллик шартнома имзолади

13:24 / 09.08.2020