Агробанк: Ҳар бир мурожаат ўз ечимини топмоқда
Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Агробанк» АТБ тизимида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш жараёнлари ҳамда ижро интизоми» мавзусига бағишлаб брифинг ўтказилди.
Брифингда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда аҳоли ва тадбиркорлар билан мунтазам учрашув ва мулоқотлар ўтказиб борилаётгани, уларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Хусусан, жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатларнинг 88 фоизи банк томонидан маблағ ажратилиши масаласида бўлиб, шундан 75 фоизи ижтимоий дастурларга асосан имтиёзли шартлар асосида маблағ ажратиш, 12 фоизи банк хизматлари юзасидан маълумот олиш масаласидаги мурожаатларни ташкил этди.
Бундан ташқари, аҳоли ва тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш мақсадида Telegram, Facebook ҳамда Instagram ижтимоий тармоқларида банкнинг расмий саҳифалари орқали ҳам мурожаатлар йўллаш имконияти мавжуд. Хусусан, жорий йилнинг ушбу даврига қадар Telegram мессенджери орқали 237 та, Facebook ижтимоий тармоғи орқали 1145 та, жами 1382 та мурожаатлар тезкорлик билан кўриб чиқилиб, 740 таси (54 фоиз) ижобий ҳал этилди. 642 та (46 фоиз) мурожаатчига ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Шунингдек, мурожаатчиларга қулайлик яратиш мақсадида тизимда ишонч телефонлари ҳамда call-марказ фаолият юритади. Ушбу ишонч телефонлари орқали мижозлардан 660 та мурожаатлар қабул қилиниб, 241 таси ижобий ҳал этилган, 394 таси мурожаатчига ҳуқуқий тушунчалар берилган.
Аҳоли ва банк мижозлари билан юзма-юз мулоқот қилиш мақсадида Банк Бошқарув раиси, ўринбосарлари ва вилоят бошқармалари томонидан жорий йилнинг ўтган даври давомида Республиканинг 177 та туман ва шаҳарларида тадбиркорлар билан сайёр учрашувлар ўтказилди. Мазкур ўтказилган сайёр учрашув давомида 73 мингдан ортиқ мижозлар иштирок этиб, улардан 3,5 мингта мурожаатлар келиб тушган ва мурожаатлар ижобий ҳал этилди.
Тадбир сўнгида журналистлар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга банк мутахассисларидан батафсил жавоб олдилар.
Сайт: www.agrobank.uz
Telegram: t.me/AgrobankChannel
Instagram: @Agrobank_uz
Facebook: fb.com/AgrobankUzbekistan
«Агробанк» АТБ матбуот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:21 / 10.06.2024
"Agro Invitro": Жиззахда қишлоқ хўжалиги соҳасида инновацион лойиҳа ишга туширилди
15:05 / 29.04.2024
«Агробанк» Олтинсой филиали бошқарувчиси хизмат автомобилида ЙТҲга учради
16:39 / 07.12.2023
Агробанк АТБ тизимдаги коррупцион ҳолатларга қарши кураш бўйича маълумот берди
08:57 / 06.10.2023