АКТ вазири Шуҳрат Содиқовнинг маълум қилишича, бугунги кунда умумий қиймати 12 млн долларига тенг шартнома имзоланган. Шу пайтгача 9та замонавий тез тиббий ёрдам автомашиналари олиб келинган бўлиб, йил охирига қадар жами 150та ана шундай автомашина етказиб берилади.

«Тошкент шаҳрида ҳозирги «Дамас»лар ўрнига замонавий «Форд» машиналари хизмат кўрсатади. Тошкентдаги тез тиббий ёрдам тизимидан «Дамас»лар чиқариб ташланади. Кейинги босқичда вазирлигимиз томонидан бутун республика бўйича тез тиббий ёрдам техник ускуналарини қайта модернизация қилиш ишлари амалга оширилади», дея вазирнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.














