12:00 / 07.11.2019
0
33112

Бош прокуратура журналист Давлатназар Рўзметов вафоти юзасидан баёнот берди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хоразмлик журналист Давлатназар Рўзметов вафоти юзасидан расмий баёнот берди.

«2019 йил 6 ноябрь куни соат 23:55ларда фуқаро С.У. ўзи ишлаб келаётган корхонасига тегишли бўлган «Газель» русумли автомашинани «Урганч-Хива» йўлининг 4-километрида бошқариб бораётганида, йўлни кесиб ўтаётган «Жамият» газетаси мухбири Давлатназар Рўзметовни уриб юборган. 

Натижасида Д.Рўзметов бош қисмидан жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Урганч тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», - дейилади баёнотда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top