Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Журналист Давлатназар Рўзметов автоҳалокатда вафот этди
Хоразмлик журналист Давлатназар Рўзметов автоҳалокат натижасида фожиавий тарзда вафот этди. Марҳумнинг яқинлари бу маълумотни Kun.uz мухбирига тасдиқлашди.
6 ноябрь куни кечқурун Рўзметовни Урганч туманида машина уриб юборган. Олинган жароҳатлар натижасида унинг жони узилган.
Айни пайтда воқеа юзасидан суриштирув ва экспертиза ишлари ўтказилмоқда.
Давлатназар Рўзметов 1971 йил 24 апрель куни туғилган, сўнгги пайтларда «Жамият» ижтимоий-сиёсий газетасида мухбир бўлиб ишлаётган эди.
2018 йил 29 октябрь куни «Хоразм ёшлари» газетаси муҳаррири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган пайтида ҳибсга олиниб, Қўшкўпир тумани маъмурий суди томонидан 7 суткалик қамоқ жазосига маҳкум қилинган эди.
Мавзуга оид
11:10 / 01.07.2026
Тошкентда Tracker ва BYD иштирокида ЙТҲ содир бўлди
10:15 / 01.07.2026
Қамчиқда ёнилғи ташувчи махсус автомобил ЙТҲга учради
17:56 / 30.06.2026
Тошкентда ЙТҲ оқибатида Lacetti иккига бўлиниб кетди
11:56 / 30.06.2026