Фан-техника | 13:43 / 14.11.2019
11451
2 дақиқада ўқилади

Ferrari янги суперкарини тақдим этди

Фото: ferrari.com

Ferrari компанияси ўзининг Roma деб аталган янги моделини тақдим этди. Суперкар Италия пойтахти Рим шарафига шундай аталган. 

Ferrari Roma Римда мижозлар учун ташкиллаштирилган махсус тадбирда тақдим этилган. Янги купеда футуристик дизайн ва юқори кўрсаткичлар уйғунлашган.

Фото: ferrari.com

Машинанинг узунлиги 4656 мм.ни, эни 1974 мм.ни, баландлиги 1301 мм.ни, ғилдираклар орасидаги оралиғи 2670 мм.ни ташкил қилади. Roma 1472 кг оғирлиқда бўлиб, у Ferrari 250 GT Berlinetta Lusso ва 250 GT 2+2 моделларидан илҳомланиб яратилган.

Фото: ferrari.com

Суперкар 4 йил қаторасига “Йил двигатели” деб тан олинган 3,9-литрли V8 мотори билан жиҳозланган. У 620 от кучини беради.

Фото: ferrari.com

Двигател 8 поғонали узатмалар қутиси DCT билан биргаликда ишлайди. Машина жойидан 100 км/соат тезликка 3,4 сонияда, 200 км/соат тезликка эса 9,3 сонияда эриша олади, максимал тезлиги 320 км/соатни ташкил қилади. 

Мавзуга оид