Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дарё ўзанларида қум-шағални лицензиясиз қазиб олиш мумкин бўлди
Дарёлар ўзанлари ва қирғоқбўйи минтақаларида қум-шағал материалларини қазиб олиш тартиби соддалаштирилди, деб хабар берди Norma ахборот-ҳуқуқий портали.
Қайд этилишича, бунинг учун энди лицензия талаб этилмайди. Эслатиб ўтамиз, умумий қоидага кўра, кўрсатилган участкаларда норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш қатъий лицензияга мувофиқ амалга оширилади.
Шу боис дарё ўзанларида қум-шағал материалларини қазиб олиш учун лицензияларни энди узайтириш ёки қайта расмийлаштириш лозим эмас. Амалдагилари эса уларнинг муддати тугагунга қадар кучда бўлади, башарти ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи чекланмаса, тўхтатиб турилмаса ёки тугатилмаса.
Бунда дарёлар ўзанларида қум-шағал материалларини фақат уларни тозалаш жараёнида қазиб олиш мумкин ва ФВВ ҳузуридаги “Хавфсиз дарё” ДУК томонидан шартнома асосида жалб этилган тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотларга рухсат берилган.
Дарё ўзанларида ва қирғоқбўйи минтақаларидаги истиқболли участкаларда геологик ўрганиш учун 2019 йил 1 июль кунига қадар лицензиялар олган тадбиркорлик субъектлари, истисно тариқасида, “Xавфсиз дарё” ДУК билан қум-шағал материалларини қазиб олиш юзасидан тўғридан-тўғри шартнома тузишлари мумкин. Қолган ҳолларда танлаш «Е-IJRO AUKSION»да танлов асосида электрон савдолар орқали амалга оширилади.
Мавзуга оид
11:37 / 09.10.2025
Табиатга уюштирилган ҳужум 839 миллион сўмга тушди
15:10 / 01.10.2025
Бир ойда табиатга 46,7 млрд сўмлик зарар етказилди
12:28 / 28.07.2025
Чирчиқ дарёсида қум-шағални ноқонуний қазиб олган мансабдор 6 йилга озодликдан маҳрум этилди
15:32 / 22.07.2025