Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ва Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда "B.I." МЧЖ масъул шахслари Чирчиқ дарёси ўзанидан махсус техникалар ёрдамида тегишли рухсатнома олмасдан 101,2 минг метр куб норуда фойдали қазилма ҳисобланган қум-шағал хомашёсини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,9 трлн сўм зарар етказганликлари аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.










