Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Таълимга сарфланган маблағлар сармоядир». Жаҳон банки Ўзбекистон инсон капиталига инвестиция киритиши зарурлигини таъкидлади
Келажакда юқори натижаларга эришиш учун Ўзбекистон инсон капиталини ривожлантиришга сармоя киритиши керак. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти ҳамда Европа ва Марказий Осиё минтақалари учун таълим соҳасидаги глобал амалиёт менежери Гарри Патринос бошчилигидаги Жаҳон банки делегацияси билан учрашув чоғида айтиб ўтилди.
Учрашув давомида икки ташкилот вакиллари томонидан таълим тизимини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Жаҳон банки делегациясига халқ таълими соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва вазирликнинг келажакдаги режалари тўғрисида маълумот берилди.
Ўзбекистон ўқувчи ва ўқитувчилар билимини баҳолаш учун халқаро тадқиқотларда иштирок этишни режага киритгани ҳақида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини қайта кўриб чиқишни, ўқитувчиларнинг ўз устида доимий ишлашини таъминлаш мақсадида лицензиялаш тизимини жорий қилишни режалаштирилаётгани таъкидланди.
Жаҳон банки вакиллари Ўзбекистоннинг ривожланаётган Инсон капитали индексида иштирок этаётгани учун миннатдорлик билдириб, келажакда юқори натижаларга эришиш учун инсон капиталига инвестиция киритиш муҳимлигини таъкидлади. Таъкидланишича, таълимга ажратилган маблағларни харажатлар сифатида кўриб чиқиш керак эмас. Таълимга сарфланган маблағлар сармоядир.
Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликнинг мавжуд йўналишларини муҳокама қилди, дейилади вазирлик хабарида.
Мавзуга оид
10:35 / 10.07.2026
Жаҳон банки Ўзбекистон учун энг истиқболли уч соҳани санади
21:16 / 29.06.2026
Жаҳон банки билан узоқ муддатли Мамлакат дастури ишлаб чиқилади
11:46 / 19.06.2026
Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш учун 150 млн доллар ажратади
11:44 / 23.04.2026