Жамият | 17:32 / 21.11.2019
51719
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёдаги мактабнинг ёшлар етакчиси қалбаки пуллар тайёрлаган

Фото: Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати

Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими маълумотларига кўра, Касби тумани Қўриқ қишлоғида яшовчи, муқаддам судланмаган, 1995 йилда туғилган Б.А. қалбаки пулларни ишлаб чиқараётгани аниқланган.

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, тумандаги мактабда ёшлар иттифоқи етакчиси бўлиб ишловчи Б.А. тумандаги “Муғлон” МФЙ ҳудудидаги ўзи ижарага олган тикувчилик цехида, турли хил купюрадаги қалбаки пулларни ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ундан 172 дона 50.000 сўмлик купюрадаги пуллар, рангли принтердан тўлиқ чиқарилмаган 84 дона 50.000 сўмлик купюрадаги пуллар, “EPSON” русумли рангли принтер ва “LENOVО” русумли ноутбук тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Б.А.дан тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган 172 дона 50.000 сўмлик купюра “Давлат белгилиси” корхонасида тайёрланмаганлиги ва рангли пуркагичли принтер ёрдамида тайёрланганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Касби тумани ички ишлар бўлими тергов бўлими томонидан 2019 йил 19 ноябрь куни Б.А.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид