Бектемир туманидаги мактабда юз берган ҳолат бўйича маълумот берилди
Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Бектемир туманидаги 293-сонли умумтаълим мактаби бўйича тарқалган ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 ноябрь куни соат тахминан 15:30ларда мактабга жиянини олиб кетиш учун келдим деб таништирган номаълум шахс (аёл) мактаб навбатчисидан кун совуқ бўлгани учун мактаб ошхонасидан иссиқ чой олиб ичишга рухсат сўраб киради.
Ошхонада ўтирган 5-6-синф ўқувчиларига ошхонадан олган ўзи ичиб ўтирган чойдан ичишни таклиф этган. Шу вақт оралиғида дарсга қўнғироқ чалинади ва болалар дарсга бироз кеч қолади. Ҳолатга аниқлик киритиш учун синф раҳбари ошхонага тушган ва ўқувчилар атрофида бўлган нотаниш шахс ҳақида мактаб раҳбарини огоҳлантирган.
Мактаб раҳбари шу заҳоти ошхонага тушиб, номаълум шахс билан савол-жавоб ўтказиб, берилган саволларга аниқ жавоб бера олмаган фуқаро бўйича дарҳол туман ИИБ ходимларига хабар қилади. Мактабга келган туман ИИБ ходимлари фуқарони тезкорлик билан суҳбатга тортиб, унга тегишли бўлган сумка ва кийимларини текширишади.
Текширув натижасида қўлидаги сумкасидан уколь олиш учун олган шприц борлиги аниқланади. Бу жисмларни фуқаро ўқувчиларга кўрсатмаган ва ўқувчиларнинг соғлигига зарар етказадиган ҳеч қандай хатти-ҳаракат қилмаганлиги аниқланади.
Шунингдек, туман ИИБ ходимлари томонидан суриштирув қилинганда ушбу фуқаро Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри ИИБда бедарак йўқолганлар рўйхатида эканлиги ва соғлигида муаммоси (руҳий хаста) борлиги маълум бўлди. Яшаш жойи аниқланиб фуқаронинг онаси ва Олмалиқ шаҳар ИИБ ходимларининг қўлига топширилган.
Фуқаронинг онаси фарзандини соғлигида муаммоси борлигини, лекин ҳеч кимга зарари тегмаслигини тасдиқлаб, адашиб келиб қолганлигини маълум қилган.
Барча мактаб раҳбарларига доимий равишда ҳар бир ҳолатни назорат қилиш зарурлигини ва бегона шахсларни умумтаълим мактабларига киритиш тақиқланиши бўйича топшириқ берилди, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
09:02 / 03.09.2024
Тошкентнинг икки туманида ичимлик сув таъминоти вақтинча тўхтатилади
09:54 / 19.06.2024
Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади
07:50 / 17.04.2024
Тошкентда тақиқланган модда олиб юрган ҳайдовчи аниқланди
07:30 / 01.03.2024