Ўзбекистон | 10:08 / 22.11.2019
30979
1 дақиқада ўқилади

Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга ташриф буюради

Фото: Алексей Никольский /ТАСС

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 28 ноябрь куни амалий ташриф билан мамлакатда бўлади.

Президент матбуот хизматига кўра, давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболларини муҳокама қиладилар ҳамда савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга оширилишининг боришини кўриб чиқадилар.

Президентлар, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

Туркманистон президенти 29 ноябрь куни Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид