Ўзбекистонда илк бор аралаш жанг санъатлари бўйича GFC-20 (Gorilla Fighting Championship) турнири ўтказилди. Турнирга фахрий меҳмон сифатида Ҳабиб Нурмагомедов таклиф этилди. 

«Ҳумо Арена»да ўтган 13та жангнинг 7тасида ўзбекистонлик спортчилар ҳам октагонга чиқишди. Нурсултон Рўзибоев, Жаҳонгир Жумаев, Аҳлиддин Мирзадавлатов, Музаффар Ражабов, Авлиёхон Ҳамидов ғалабага эришишган бўлса,  Жамшид Раҳмоналиев ва Амин Эргашев мағлубиятга учрашди. 

Оқшомнинг марказий жанги эса россиялик Умар Нурмагомедов ҳамда аргентиналик Брайан Гонсалес ўртасида бўлиб ўтди. Унда россиялик жангчи чемпионлик унвонини муносиб тарзда ҳимоя қилди ва рақибини муддатидан аввал мағлуб этди.

Оқшом якунида Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти Отабек Умаров ва UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов сўзга чиқиб, GFC-20 турнири юқори савияда ўтганини яна бир бор таъкидлашди. Ҳабиб Нурмагомедов Отабек Умаровга  эсдалик камарини топширди.

Ўтказилган жанглар натижалари:

1. Умар Нурмагомедов (Россия)  Брайан Гонсалес (Аргентина)ни 1-раундда бўғиш усули билан мағлуб этди.
2. Нурсултон Рўзибоев (Ўзбекистон) Артём Шокало (Украина)ни 3-раундда техник нокаут эвазига мағлуб этди.
3. Шамиль Завуров (Россия) Ивица  Трусцек (Хорватия)ни 3-раундда техник нокаут эвазига мағлуб этди.