Қаҳва истеъмолининг юракка зарар етказиши мумкин бўлган миқдори аниқланди
Австралиялик олимлар қаҳва истеъмолининг юрак-томир касалликлари авж олишига олиб келиши мумкин бўлган миқдорини аниқлашди. Бу ҳақда The American Journal of Clinical Nutrition нашрида маълум қилинди.
37 ёшдан 73 ёшгача бўлган 350 минг кишининг саломатлиги ўрганилган тадқиқот давомида олимлар кунига 6 чашка қаҳва ичиш юрак-томир касалликлари авж олишини 22 фоизгача оширишини аниқлашган. Бу қаҳванинг юрак-томир касалликлари хавфининг муҳим омили ҳисобланган қон босими ошишига олиб келиши билан боғланган.
Аввалроқ мунтазам қаҳва истеъмол қилувчи одамларнинг ярмидан кўпида ушбу ичимликдан воз кечгандан кейин абстинент синдром аломатлари: тонуснинг пасайиши, жиззакилик, агрессивлик, бош оғриқлари пайдо бўлиши маълум қилинган. Таъкидланишича, қаҳвадаги кофеин моддасига боғлиқлик совуқ иқлимга эга давлатларда кўпроқ намоён бўлади ва айнан шу давлатларда қаҳва кўп ичилади.
Мавзуга оид
17:01 / 18.11.2024
Қаҳва спиртли ичимликларга бўлган иштиёқни ўлдиради — тадқиқот
18:11 / 14.10.2024
Қаҳва инсулт хавфини оширади, чой эса камайтиради — тадқиқот
23:08 / 21.09.2024
Бразилиядаги қурғоқчилик ва ўрмон ёнғинлари бутун дунёда қаҳва нархининг ошишига олиб келмоқда
11:29 / 10.05.2024