Уларнинг сўзларига кўра, Анқара ўзининг ташкилотдаги вакилига Россия томонидан ҳужум юз берганида НАТОнинг Польша, Литва, Латвия ва Эстонияга ёрдам кўрсатиш мажбуриятини олиши тўғрисидаги режани имзоламасликни ҳамда турли учрашув ва йиғилишларда альянс аъзоларига Курдистон ишчилар партиясини террорчи ташкилот деб расман тан олиниши борасида босим ўтказишни тайинлаган.
Болтиқбўйи давлатлари ва Польшани Россиядан ҳимоя қилиш бўйича режа 2014 йилда тузилган. Альянснинг 3-4 декабрь кунлари Лондонда бўлиб ўтадиган саммитида мазкур режа қабул қилинганини эълон қилиш режалаштирилганди.
Туркиянинг НАТОдаги делегацияси ҳамда Туркия мудофаа ва ташқи ишлар вазирликлари бу хабарга ҳозирча изоҳ бермаган.

















