Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Жиззах ва Марғилон шаҳарларида кўп квартирали уйларни бошқаришда “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонун нормаларини апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказилади.
Вазирлар Маҳкамасининг муҳокама учун эълон қилинган қарори лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 7 ноябрда қабул қилинган “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ 2020 йил 1 майга қадар Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Жиззах ва Марғилон шаҳарларида кўп квартирали уйларни бошқаришда ушбу Қонун нормаларини апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказилади.
Қуйидагилар:
Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Жиззах ва Марғилон шаҳарларида кўп квартирали уйларни бошқаришда Қонун нормаларини апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тўғрисидаги вақтинчалик низом;
Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Жиззах ва Марғилон шаҳарларида кўп квартирали уйларни бошқаришда Қонун нормаларини апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланади.
Ишчи гуруҳ зиммасига қуйидаги вазифалар юкланади:
Қонун нормаларини амалга оширишга қаратилган амалий чоралар кўрилишини ташкил қилиш;
кўп квартирали уйлар ва уларга туташ бўлган ер участкаларини техникавий ва санитария жиҳатдан яхши ҳолатда сақлаш, куз-қиш мавсумига тайёрлаш ва ундан фойдаланиш масалаларида кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
қўлланилаётган ҳуқуқий механизмларнинг жорий ҳолатини таҳлил қилиш;
кўп квартирали уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш, шунингдек авария тиклаш ишларини ўтказиш масалалари бўйича кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг хизмат кўрсатиш, авария-таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш корхоналари билан ўзаро муносабатларини такомиллаштириш;
кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг моддий-техника ресурслари ва сифатли уй-жой коммунал хизматларига бўлган талаб ва эҳтиёжларини қондирадиган тўлақонли бозор инфратузилмасини ташкил қилишга кўмаклашиш;
кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам кўрсатиш;

















