Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқда намойишчилар Эрон консулхонасига ўт қўйишди
Ироқда намойишчилар Эроннинг Нажаф шаҳридаги консулхонасига ҳужум қилиб, бинога ўт қўйишди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Консулхона ходимлари штурм олдидан охирги дақиқаларда эвакуация қилинганлар. Маҳаллий ҳокимият воқеадан кейин комендантлик соати киритган.
“Биз ислоҳотларни, коррупцияга чек қўйилишини талаб қиламиз”, деб айтган намойишчилардан бири.
Бағдодда 1 октябрда бошланган норозилик намойишлари кейинчалик Ироқнинг бошқа шаҳарларига ҳам тарқалган. Намойишчилар ҳукуматни оммавий коррупцияда, турмуш тарзи пастлигида ва оғир иқтисодий ҳолатда айблашмоқда. Охирги маълумотларга кўра, намойишлар вақтида ҳалок бўлганлар сони 111 кишига етган.
Мавзуга оид
22:29 / 14.06.2026
Трамп Нетаняҳуни ақлсизликда айблади ва Эрон билан келишув 2–3 соат ичида имзоланишини айтди
00:49 / 14.06.2026
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
09:05 / 13.06.2026