Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева давлат бюджетидан ёшлар тадбиркорлигига ажратилган маблағ ҳақида маълумот берди
Бугун, 28 ноябрь куни Халқаро анжуманлар саройида «XXI асрда гендер ва ёшлар масалалари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш» мавзусида форум ўтказилди. Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, БМТ, ЕХҲТ, Халқаро миграция ташкилоти ва соҳа бўйича хорижий экспертлар иштирок этишди. Тадбирда қатнашган Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директор ўринбосари Саида Мирзиёева Ўзбекистонда ёшлар масалалари бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирди.
«Бутун дунёда ёшлар мамлакатни ривожлантиришда асосий куч бўлиб хизмат қилади. БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Ўзбекистон ҳукумати Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенция ишлаб чиқиш таклифини берганди.

Яқин йиллар ичида республикада ёшларга оид давлат сиёсати оқилона олиб борилмоқда. Бир қатор амалий ишлар қилинмоқда. 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида ёшлар масалаларига алоҳида урғу берилган. Бу дастурни ишлаб чиқиш жараёнида 40дан ортиқ қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. 70та норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳам ўзгартиш киритилди. Сенатда ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси фаолият олиб бормоқда. Қонунчилик палатасида эса ёшлар клуби иш олиб боряпти. Шунингдек, «30 июнь - Ёшлар куни» сифатида нишонланади. «Ёшлар – келажагимиз» давлат дастури ҳам қабул қилинди. Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун 2018-2019 йилларда давлат бюджетидан 1,6 трлн сўм йўналтирилди», дея Мирзиёеванинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Ёшлар Иттифоқи раиси Алишер Саъдуллаев президент томонидан илгари сурилган 5та муҳим ташаббусда белгиланган вазифалар ижроси хусусида гапириб, юқоридаги маълумотларга қўшимча қилди.
Мавзуга оид
20:56
Саида Мирзиёева Қозоғистон президенти билан учрашув ўтказди
21:24 / 17.06.2026
Ўзбекистон инвестициявий салоҳиятини изчил ошириб бормоқда - Саида Мирзиёева
17:21 / 17.06.2026
Саида Мирзиёева Михаил Мишустин билан иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
09:16 / 17.06.2026