Саида Мирзиёева Тошкентнинг шаҳарсозлик ва экологик ривожланиши масалалари бўйича йирик меъморий лойиҳалар ташаббускорлари, мустақил мутахассислар ва урбанистлар, ихтисослашган ижодий студиялар ҳамда олий таълим муассасалари вакиллари билан учрашув ўтказилганини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Тошкент шиддат билан кенгайиб бормоқда. Шаҳарсозлик ва экология билан боғлиқ бугунги вазият эса пойтахт келажагига ҳар қачонгидан ҳам жиддийроқ эътибор қаратиш ва уни чуқур таҳлил қилишни талаб қилмоқда.

Учрашувда муҳандислик коммуникациялари ва ижтимоий объектларга тушаётган катта юк, шунингдек, электр ва сув таъминоти билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева янги қурилишлар шаҳар ривожига хизмат қилиши, қўшимча номутаносибликларни келтириб чиқармаслиги ва ҳудудий тизимларни ортиқча зўриқтирмаслиги кераклигини таъкидлади.

Шу билан бирга, Тошкентни аҳоли ва шаҳар меҳмонлари учун янада қулай, кўркам, озода ва хавфсиз қилишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошираётган бизнес вакиллари қўллаб-қувватланиши билдирилди.

Саида Мирзиёева бундай ташаббускор бизнесни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш президент томонидан белгиланган асосий вазифалардан бири эканини қайд этди.