Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд шаҳри ва тумани ҳамда Сурхондарёда учта туман чегараси ўзгартирилади
Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри ва Самарқанд тумани, Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон туманининг ташкил этилиши муносабати билан Қизириқ, Бойсун ва Қумқўрғон туманлари чегараларига ўзгартириш киритилади. Мазкур масалага бағишланган қонунлар Олий Мажлис Сенатининг бугун, 30 ноябрь куни йигирма тўртинчи ялпи мажлиси кун тартибига киритилган.
Самарқанд вилояти Самарқанд тумани ҳудудидаги 253,7 гектар («Қорасув» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги — 253,7 гектар) ер майдони Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри таркибига ўтказилмоқда. Шу муносабат билан Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманининг маъмурий ҳудуди чегаралари ўзгартирилиши кутилмоқда. Бунгача ушбу масала Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жамоатчилик муҳокамасига муҳокамага қўйилган эди.
Аввалроқ, Сурхондарё вилоятининг Бандихон тумани қайтадан тикланиши хабар берилган, Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинган эди. Мазкур масала Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқилиб, қонун лойиҳаси бир овоздан тасдиқланган эди.
Назарда тутилаётган ўзгаришларга кўра, Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани ҳудудидаги “Бандихон”, “Бектепа”, “Обод турмуш”, “Полвонтош”, “Сарой”, “Бирдамлик”, “Чинор”, “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Фаровон”, “Баҳористон”, “Ўрғилсой”, “Гулбоғ”, “Қалдирғоч”, “Зевар”, “Хўжаипок”, “Обод юрт” ҳамда “Бағри кенг” маҳалла фуқаролар йиғинлари, Бойсун туманининг “Кўлқамиш” маҳалласи “Куба” қишлоғи, “Обикор” ҳамда Қудуқсой маҳалла фуқаролар йиғинлари, Қумқўрғон туманидаги “Давлатсой” маҳалласининг “Порлоқ” ва “Хурмазор” қишлоқлари, “Навруз” ҳамда “Бандихон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудлари ташкил этилаётган Бандихон тумани таркибига ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Сенатнинг 2010 йил 24 декабрдаги қарори билан Сурхондарё вилоятининг Бандихон тумани тугатилиб, унинг ҳудуди Қизириқ туманига бирлаштирилган эди.
Мавзуга оид
10:12 / 11.07.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида рақамли божхона назорати жорий этилади
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
23:09 / 04.07.2026