Машҳур ва қадрдон бренд ўзининг янги маҳсулотларини гўзал ҳудудлардаги экстремал шароитларда синовдан ўтказди. Натижалар кутилганидан аъло!

Ўзбекистон ва қатор хорижий ОАВ вакиллар қатори Kun.uz сайти вакиллари ҳам Lada компаниясининг навбатдаги тақдимотида иштирок этдилар.

Анъаналар

Lada бренди ўзбек халқи учун азалдан таниш ва кўнгилга яқин. Узоқ йиллар давомида бу марка автомобилини харид қилиш кўпчилик юртдошларимиз учун орзу бўлиб келган. Кейинчалик ўз автосаноатимизга эга бўлдик, орзулар ўзгарди.

Аммо сўнгги икки йил ичида ҳаммаси янгитдан бошлангандек бўлмоқда. Қадрдон бренд нафақат омад билан қайтди, балки йилдан-йилга такомиллаштирилган моделлар билан ҳайратда қолдирмоқда.

Барқарорлик

Бренднинг Ўзбекистон бозорига янгича қиёфада қайтиши дарҳол диққатни жалб қилганди. Кейинчалик ҳам диди юқори харидорнинг бу эътибори сусаймади, аксинча барқарор орта борди. Бу эса дастлабки харидлар ўзини оқлагани, кейинги мижоз айнан олдингиси берган баҳога кўра келганини англатади. Зеро ҳеч бир реклама, бирор тарғибот ўзи синаб кўрган харидорнинг бир оғиз холис сўзига тенг кела олмайди.

Бунинг рақамлардаги ифодаси ҳам бор албатта – 2019 йилнинг ўтган 10 ойи давомида Ўзбекистондаги Lada савдо ҳажми 3 баробар ортган ва бу кўрсаткич жиҳатдан мамлакатимиз алоҳида ўсиш кузатилган барча МДҲ давлатларини ортда қолдирган!

Экспорт бўйича раҳбар Амели Мэн хоним тақдим этган умумий рақамларга эътибор берсак, ўтган 3 йил давомида Lada Vesta моделининг ташқи савдо ҳажми 4 баробар ошганига гувоҳ бўлишимиз мумкин.