Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 1 декабрь соат 14:50ларда 3- ва 4-даҳалар ҳудудидан оқиб ўтувчи Бўрижар анҳоридан ўқотар қурол – Макаров тўппончаси топилди.
Postda.uz'нинг ёзишича, тўппонча полиэтилен пакетга қисмларга ажратилган ҳолда солинган. Шу билан бирга, полиэтилен пакетда 2 дона ўқдон ва 18 дона ўқ ҳам бўлган.
Хабарда таъкидланишича, ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.