Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ–5635-сон Фармони билан тасдиқланган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 44-банди банди ижроси доирасида тайёрланган.

Мазкур Кодекс лойиҳаси билан қуйидагилар белгиланмоқда:

  • биринчидан, маъмурий ҳуқуқбузарликлар субъекти сифатида юридик шахсларнинг жавобгарлик доираси назарда тутилмоқда;
  • иккинчидан, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ айрим ҳуқуқбузарликларни маъмурий ҳуқуқбузарликлар тизимидан чиқарилиб, тадбиркорлик ҳуқуқий таъсир чораларини самарли қўллаш мақсадида ишларни кўриб чиқишни «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонун доирасида амалга ошириш таклиф этилмоқда;
  • учинчидан, маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритишда маъмурий органлар кўриб чиқилиши назарда тутилган ҳуқуқбузарликларда коррупциявий омилларни камайтириш мақсадида ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдорлари камайтирилиб, қатъий кўринишда белгиланмоқда;
  • тўртинчидан, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган жисмоний шахсларни қонун ҳужжатларига риоя этиш ва уларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш мақсадида маъмурий жазо турлари сафига мажбурий жамоат ишлари киритилмоқда;
  • бешинчидан, маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритишнинг процессуал тартиби такомиллаштирилиб, бунда процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини мақбуллаштириш, жарима жазосини ихтиёрий ижро этишни рағбатлантиришнинг дифференциал тартибини жорий этиш, шунингдек маъмурий жавобгарликка тортишга ваколатли бўлган органлар ва мансабдор шахслар тоифасини мақбуллаштириш кўзда тутилмоқда;
  • олтинчидан, айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни маъмурий органлар томонидан кўриб чиқилишини