Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туризм қўмитаси: «Кўплаб давлатларда «Умра» сафарларини ташкил этиш хусусий сектор томонидан амалга оширилади»
3 декабрь куни қатор ижтимоий тармоқлар ва нашрларда Дин ишлари бўйича қўмита фуқароларни Умра визасини сохталаштираётган турфирмалардан огоҳликка чақиргани ҳақида мақолалар эълон қилинди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ушбу маълумот юзасидан расмий муносабат билан чиқди.
Таъкидланишича, мамлакатда ушбу жабҳада йиллар давомида йиғилиб қолган ва давом этиб келаётган бу каби муаммоли масалаларни тизимли равишда ҳал этиш мақсадга мувофиқдир.
Жаҳон тажрибасидан келтирилишича, зиёратчилар учун «Умра» сафарларини ташкил этиш ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган талаблар асосида хусусий сектор вакиллари томонидан амалга оширилади. Туркия (156 та), Индонезия (101 та), Малайзия (71 та) ва қўшни Қозоғистон (30 тага яқин) мамлакатларида қонунчилик билан мустаҳкамланган аниқ тартиб-таомил асосида туризм фаолияти субъектлари томонидан «Умра» сафарлари юқори савияда ташкил этиб келинади.
«Бунинг натижасида эса, мазкур зиёратни амалга оширишга қодир бўлган кишиларнинг йиллаб навбат кутиши, сафар нархининг асоссиз кўтарилиши, фуқароларнинг айланма йўллар орқали зиёратни амалга ошириши ва тадбиркорлик субъектларининг яширин иқтисодиёт вакиллари сифатида сафарларни ташкил этиши каби нохуш ҳолатларга барҳам берилган», - дейилади муносабатда.
Айтилишича, Ўзбекистонда «Умра» сафарларини амалга оширишни хоҳловчилар сонининг кўплиги ҳамда амалдаги тартиб асосида уларнинг хоҳиши тўлақонли қондирилмаётганлиги сабабли минглаб фуқароларимиз мавжуд тартибни четлаб ўтган ҳолда туризм ташкилотлари ва бошқа воситачи шахслар орқали муқаддас зиёратларини ташкиллаштиришига олиб келмоқда.
Маълумотларга кўра, 2018-2019 йилги мавсумда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан қанча фуқаро «Умра» зиёратини амалга оширган бўлсалар, деярли шунча фуқаро Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, БАА каби мамлакатлар орқали «Умра» сафарини амалга оширишган.
«Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш фақатгина турли чекловларни ўрнатиш орқали эмас, балки фуқароларимизда муқаддас зиёратларни амалга оширишга бўлган эҳтиёжнинг катталигини инобатга олган ҳолда, уларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг мавжуд тартибни четлаб ўтишларини олдини олиш мақсадида «Умра» зиёратларини бозор муносабатлари ва фуқароларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ташкиллаштириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади», - дейилади Туризм қўмитаси расмий муносабатида.
Мавзуга оид
20:05 / 16.05.2026
“Хориж фуқароларининг гидлик қилишига тақиқ қўямиз” – Туризм қўмитаси
11:05 / 30.01.2026
Туризм қўмитасида кадрлар алмашинуви: янги ўринбосарлар тайинланди
15:50 / 15.10.2024
“Бу катта миқдор эмас” – Диний қўмита раиси Умра лицензиясининг 1 миллион долларлик шарти ҳақида
13:55 / 03.10.2024