Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Saudi Aramco компанияси тарихдаги энг йирик IPO’ни ўтказди
Саудия Арабистонининг давлат нефть компанияси Saudi Aramco акцияларининг биржада бирламчи оммавий жойлаштириши (IPO) натижаларига якун ясади.
2 йилдан ортиқроқ тайёргарлик кўрилган IPO эълон қилинган нархлар диапазонининг юқори чегараси бўйича ўтган: сармоячилар компания акцияларининг бир донасини 32 риалдан (8,53 доллар) сотиб олиб, Саудия Арабистони бюджетини 25,6 млрд долларга тўлдиришган.
Компаниянинг 1,5 фоиз акцияси сотувга чиқарилган.
Натижада ушбу IPO Хитойнинг Alibaba Group компаниясининг рекордини ортда қолдириб, тарихдаги энг йирик IPO бўлди. 2014 йилда Хитой компанияси IPO натижасида 25 млрд доллар жалб қилишга муваффақ бўлганди.
IPO натижасига кўра Saudi Aramco’нинг капиталлашуви 1,7 трлн долларни ташкил қилган. Бу эса уни дунёнинг энг қимматбаҳо компаниясига айлантирди.
Мавзуга оид
21:42 / 12.06.2026
Илон Маск — инсоният тарихидаги биринчи триллионер
16:26 / 12.06.2026
Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланиш арафасида: SpaceX акциялари сотувга чиқяпти
08:50 / 12.06.2026
SpaceX тарихдаги энг йирик IPOʻни амалга оширди
12:25 / 22.05.2026