XIV асрда яшаб саёҳатларга иштиёқи кучли бўлган бу шахс ўз даврининг энг машҳур кашшофларидан (бирор жойни биринчи бўлиб кашф этган) бири бўлган. Унинг қадами ўша вақтларда дунёнинг довруғи кетган деярли барча жойларига етган, ҳаттоки замонавий Сибиргача. Тасаввур қилиб кўринг, Марокашдан бўлган ва умрида бирор марта қор кўрмаган африкалик XIV асрда Сибир қишида кезиб юрибди. Унинг ҳаёти саргузаштларга бой бўлганини тушуниш учун шунинг ўзи етарли.
1. Шамсиддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ат-Танжий Ибн Баттута, кўпроқ Ибн Баттута номи билан эсланади

У 1304 йилда Танжердаги (Марокаш) қози оиласида туғилган. У ўзининг энг катта орзуси — дунё бўйлаб саёҳатни амалга ошириш учун ота уйини 21 ёшида Ҳаж карвонига қўшилиб тарк этади. У орадан 24 йил ўтибгина ватанига қайтади, аммо шунда ҳам бунинг ягона сабаби мусулмон Испаниясига қайта саёҳатга отланиш нияти бўлган.
2. Ибн Баттута — барча даврларнинг энг таниқли саёҳатчиси
У жаҳон бўйлаб танилган. 30 йиллик сафари давомида Ислом оламининг катта қисмига, дастлаб Миср, Шом (Сурия), Ливан, Фаластин, Месопотамия, шунингдек, Марказий Осиё, Жануби-шарқий Осиё, Жанубий Осиё, Жанубий Европа, Шарқий Европа, Россия ва Хитойга ташриф буюрган. Агар ҳозирги йўсинда таҳлил қилсак, унинг рўйхатида 44та давлат пайдо бўлади.
3. Ибн Баттута қуруқлик ва денгиз орқали 75 000 мил (120 минг км) масофани босиб ўтган
Бу Марко Полонинг натижасидан анча кўп. Ўзининг барча саёҳатларида Ибн Баттута урушлар, исён ва босқинлар гувоҳи бўлган.
4. Ибн Баттута зиёлилар оиласидан эди ва ва ўзи ҳам олим бўлган

Унинг отаси Танжерда қози эди. Саргузаштсеварнинг ўзи ҳам Шерозда қозилик шаҳодатини олган ва икки бор қозиликка тайинланган: биринчи марта Ҳиндистонда 8 йилга, иккинчиси Марокашда, саёҳатлардан қайтиб ўтроқ яшаш тарзига ўтганидан сўнг. Ҳуқуқшуносликдан ташқари, илоҳиёт ва шеъриятга қизиққан.
5. «Туҳфат ан-нуззор фи ғаройиб ал-амсор ва ажойиб ал-афсар» («Турли шаҳар ва сафарлардаги ажойиботлар шоҳиди бўлганлар учун туҳфа») деб ном олган китобида унинг барча таассурот ва қайдлари жамланган











