Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда иккита янги пуллик тоннел қурилади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
2020-2022 йилларда давлат-хусусий шериклик шартларида пуллик автомобиль йўлларини ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”га кўра, “Қамчиқ" довонида янги пуллик тоннел қуриш мўлжалланмоқда.
Лойиҳани амалга ошириш механизми ва индикатив муддатлари - Жаҳон банки томонидан лойиҳанинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш - 2020 йил март, Жаҳон банки билан келишув тузиш - 2020 йил апрель, ДТИҲни тайёрлаш 2020 йил май, ТИҲни тайёрлаш - 2020 йил октябрь, лойиҳа концепциясини тайёрлаш ва киритиш - 2020 йил ноябрь, концепция ва ТИҲни тасдиқлаш - 2020 йил декабрь, тендер ҳужжатларини тайёрлаш - 2021 йил апрель, танлов олди саралаш жараёни - 2021 йил август, таклифларни қабул қилиш жараёни - 2021 йил ноябрь, тендер ғолиби билан келишув имзолаш - 2022 йил март. Масъул ижрочилар - Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов), Давлат-хусусий шериклик агентлиги (Г. Холжигитов), Тошкент вилояти (Р.Холматов), Наманган вилояти (X. Бозоров) ҳокимликлари.
Шунингдек, Тахтиқорача довонида янги пуллик тоннел қуриш кўзда тутилган. Лойиҳани амалга ошириш механизми ва индикатив муддатлари - ЕТТБ ёки бошқа консалтинг компанияси билан келишув тузиш - 2020 йил январь, ТИҲни тайёрлаш-2020 йил июнь, лойиҳа концепциясини тайёрлаш ва киритиш - 2020 йил июль, концепция ва ТИҲни тасдиқлаш - 2020 йил сентябрь, тендер ҳужжатларини тайёрлаш - 2020 йил октябрь, танлов олди саралаш жараёни - 2020 йил декабрь, таклифларни қабул қилиш жараёни - 2021 йил февраль, тендер ғолиби билан келишув имзолаш - 2021 йил май. Масъул ижрочилар - Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов), Давлат-хусусий шериклик агентлиги (Г. Холжигитов), Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (3. Мирзаев).
Бундан ташқари, Сирдарё - Бахт шаҳарларини айланиб ўтувчи пуллик автомобиль йўлини қуриш, Тошкент - Самарқанд пуллик автомобиль йўлини қуриш, Тошкент - Андижон пуллик автомобиль йўлини қуриш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026