Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ориент Финанс» Банк тажрибали хорижлик консультант билан учрашув ўтказди
2019 йилнинг 6-7 декабрь кунлари «Ориент Финанс» Банк раҳбарияти хорижлик консультант Майкл Сельцер модераторлиги остида стратегик ривожланиш масаласида учрашув ўтказди.
Майкл Сельцер – тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, капитал бозорлари ва молиявий транзакциялар йўналишларида 25 йилдан ортиқ тажрибага эга банкир ҳисобланади. Марказий ва Шарқий Европа, Сингапур, Хитой ва Япониянинг нуфузли молиявий институтларида тажриба орттирган. Шу билан бир қаторда, давлат, хусусий компаниялар ва банкларга тўғридан-тўғри инвестициялар ва капиталларни жалб қилиш ҳамда молиявий амалиётларни амалга ошириш билан боғлиқ лойиҳалар бўйича маслаҳатлар бериб келган.
Учрашув давомида хорижлик мутахассиснинг тажрибасига асосланиб, ишлаб чиқилган бизнес-лойиҳаларнинг намуналари кўриб чиқилди. Шунингдек, чакана ва корпоратив хизмат кўрсатишни жадал ривожлантириш, Банкнинг молиявий хизматлар бозоридаги позициясини мустаҳкамлаш, илғор технологик ечимлар ва янги банк маҳсулотларини жорий этиш самарадорлигини ошириш бўйича таъсирчан чораларни кўриш масалалари муҳокама этилди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
20:00 / 04.06.2022
Ориент Финанс Банки ва Халқаро Ислом Савдо-Молия Корпорацияси раҳбарлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди
12:00 / 10.06.2021
МаsterCard ва «Ориент Финанc» банк ҳамкорлигидаги миллионлар акцияси давом этмоқда!
12:00 / 12.04.2021
Standart & Poors «Ориент Финанс» банк рейтингини «Барқарор» «В+» даражасигача оширди
12:00 / 02.03.2021