Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пластик карталардан турли миқдордаги пулларни хуфиёна равишда ўзлаштирган банк ходими аниқланди
Фарғона вилоятида АТ «Халқ банк» Ёзёвон филиали бўлим ходими вазифасида ишлаб келган Д.У. хизмат мавқеидан фойдаланиб, қинғир ишларга қўл урди.
Postda.uz’нинг хабар беришича, у банкдаги NCI дастурининг «Uzcard» модули орқали фуқароларнинг пластик карталаридаги SMS хабар хизмати ва «click» тўлови ҳамда пул ўтказиш хизматини ўзининг телефон рақамига яширин равишда улаб, турли миқдордаги пулларни хуфиёна равишда ўзлаштириб юборади.
Шунингдек, мазкур банкда пластик картаси бор фуқароларнинг номига қўшимча карта очиш йўли билан ҳам кўп миқдордаги маблағни ўзлаштиради. Жумладан, 2017–2018 йиллар давомида 8 429 266 сўм пулни қўлга киритади.
Банк ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар судга тақдим қилинди. Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Ёзёвон туман судида Д.У.га нисбатан 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинланди.
Мавзуга оид
17:00 / 07.05.2026
Халқ банки Mastercard билан стратегик ҳамкорликни кучайтирди
17:53 / 27.02.2026
ДХХ Халқ банки ходими ушланганини айтди. Банк буни расман инкор этди
19:00 / 29.12.2025
"xazna" обуначилари 10 миллиондан ошди: фойдаланувчилар нима учун бу иловани танламоқда?
23:00 / 12.12.2025