Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган ва Фарғонада ноқулай об-ҳаво шароити: самолётлар Тошкентга қўнмоқда
Фото: KUN.UZ
Жорий йилнинг 12 декабрь куни Наманган ва Фарғона аэропортларидаги ноқулай об-ҳаво шароити (кучли туман) туфайли, «Москва-Наманган» йўналишида парвоз қилган Red Wings авиакомпанияси самолёти маҳаллий вақт билан соат 05:57да Тошкент халқаро аэропортига қўнишга мажбур бўлди.
Uzbekistan Airports хабарига кўра, Тошкент аэропортида йўловчиларнинг қулай кутиши учун барча шароитлар яратилди, шу жумладан иссиқ овқат ташкил этилган.
Соат 16:00 ҳолатига кўра, ушбу рейсдаги 219 йўловчининг 61 нафари Тошкент аэропортида қолмоқда. Red Wings авиакомпанияси уларни меҳмонхонада жойлаштириш чораларини кўрмоқда.
Наманган ва Фарғона аэропортларида об-ҳаво шароитлари туфайли кўришнинг чекланиши сақланиб қолмоқда, дейилади маълумотда.
Шунингдек, Uzbekistan airways’нинг Тошкент-Наманган йўналиши бўйича парвоз қилган Airbus A320-214 самолёти Наманган аэропортидаги об-ҳаво шароити туфайли ортга қайтди.
Бундан ташқари, Nordwind авиакомпаниясининг Москва-Наманган йўналишидаги Boeing 737-8SH ҳаво кемаси Наманган аэропортидаги ноқулай об-ҳаво туфайли Тошкентга қўнди.
Uzbekistan airways’нинг Москва-Фарғона рейсидаги Boeing 757-231 самолёти Фарғона аэропортидаги ноқулай об-ҳаво туфайли Тошкентга қўнади.
Utair’нинг Москва-Фарғона йўналишидаги Boeing 737-8GU ҳаво кемаси Фарғонадаги ноқулай об-ҳаво туфайли Тошкент аэропортига қўнишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
14:21 / 05.05.2026
Тошкент учун янги аэропорт қурилгач, ҳозирги аэропорт ёпилади
23:14 / 10.04.2026
Президент Бухорода янги аэропорт қурилиши билан танишди
11:58 / 17.03.2026
Берлин аэропорти 18 март куни иш ташлаш сабабли барча рейсларни бекор қилади
20:51 / 05.03.2026