Катта шаҳарлар аҳолиси яшаш ва ҳаракатланиш қулайликларига аллақачон ўрганиб бўлди. Биз самолётларда учиб, юқори қаватларга лифт орқали чиқамиз, хонадонларимизга газ, электр ва иссиқ сув билан таъминланган. Баъзи инсонлар ўз ҳаётини шу қулайликларсиз тасаввур қила олмаслиги ажабланарли эмас. Аммо айни вақтда сайёрамизда цивилизация яратган имкониятлардан йироқда бўлган, бориш қийин ва деярли йўл кўринмайдиган ўлкаларда истиқомат қилаётган одамлар ҳам бор.
Масалан, Ҳинд океанидаги Сокотра оролида яшайдиган ўн минглаб кишилар жамоат транспорти ҳақида тасаввурга ҳам эга эмас, чунки уларда фақат иккита йўл бор.

Перунинг тоғли Ла Ринcонада шаҳрида 30 минг киши истиқомат қилади. Уларнинг уйлари шундоққина музлик устида жойлашган ва канализация ҳам йўқ. Маҳаллий аҳоли шахталарда симоб қазиб олиш билан шуғулланади.

Тибет минтақасида жойлашган Медог округи аҳолиси тахминан 10 минг кишини ташкил қилади. 2013 йилгача бу ердаги йўллар жуда ёмон эди. Одамлар ўз уйларига етиб олиш учун 100 метр баландликдаги давомийлиги 200 метр бўлган кўприкдан ўтишлари керак бўлган. Хитойнинг бу олис бурчагида доимий равишда зилзилалар кузатилади, шунинг учун бу ерда қурилган магистрал йўл яроқсиз ҳолга келиб қолаверади.

Норвегиянинг 2000 киши истиқомат қиладиган Лонгйир аҳоли пункти қутб доирасининг ичкарисида жойлашган. Пункт ўз ҳудудидаги Жаҳон уруғ захираси сабабли машҳур бўлиб, бутун сайёрамизнинг ўсимликлари уруғлари эҳтимолий фалокат юз берган тақдирда тиклаш учун сақланади.
Дунёнинг энг ишончли захира омборлари
Тахминан 5000 киши истиқомат қиладиган Пасха оролига етиб бориш учун ҳам жуда кўп вақт талаб этилади — у қуруқликдан энг узоқ ороллардан бири ҳисобланади. Тинч океанидаги ушбу кичик ер майдони ўзининг ноёб тош шакллари билан танилган.



















