Ўзбекистон | 10:27 / 17.12.2019
45150
2 дақиқада ўқилади

Шерзод Шерматов таълим соҳасидаги энг катта муаммони айтди

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг «Зарафшон» зали Media hall’ида «Янги Ўзбекистон - янги сайловлар» мунозара клубининг навбатдаги тадбири бўлиб ўтмоқда.

«Келажак авлодлар манфаати учун барқарор ривожланиш: иқтисодий устуворликлар» мавзусидаги тадбирда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инфратузилма, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни рағбатлантириш, иқтисодиётда давлат улушини камайтириш, давлат корхоналари самарадорлигини ошириш, инвестицион муҳитни яхшилаш каби масалалар юзасидан фикр алмашилмоқда.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон ҳозирги кунда оғир маҳсулотларни эмас, балки хизматларни экспорт қилишга эътибор қаратиши лозим.

«Биз оғир маҳсулотларни эмас, балки хизматларни экспорт қилишга эътибор қаратишимиз лозим. Болаларни ахборот технологиялари, инглиз тилига қизиқтириш керак. Шунда фуқароларнинг бошқа давлатга кўчиб ўтишига ҳожат қолмайди. Улар Ўзбекистонда туриб, инглиз тилини билган ҳолда, чет элга хизматларни экспорт қилиши мумкин бўлади. Эртага мактабдан кейин ҳам иш топишга қийналмайди. 

Таълим соҳасидаги энг катта муаммо - раҳбар кадрлар етишмаслиги. Фидойи, яхши мактаб директорларини топишга қийналяпмиз. Бу таълим соҳасидаги мутахассисларнинг пул топиш даражаси бошқа соҳадан орқада бўлгани билан ҳам боғлиқ эди», - дейди Шерзод Шерматов.

Мавзуга оид