Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФИФА рейтинги: Ўзбекистон ўз ўрнида қолди
Фото: Tribuna.uz
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) миллий жамоаларнинг декабрь ойи рейтингини эълон қилди.
Рўйхатда Ўзбекистон миллий жамоасининг ўтган икки ойга нисбатан ўрни ўзгармади ва 1289 очко билан 85-ўринда қолди.
Осиёда Вадим Абрамов шогирдлари 12-поғонани эгаллаб турибди. Биз Япония (28), Эрон (33), Жанубий Корея (40), Австралия (42), Қатар (55), Саудия Арабистони (67), Ироқ (70), БАА (71), Хитой (76), Сурия (79) ва Уммон (82) миллий жамоаларидан кейинги ўриндамиз.
Жаҳон рейтингини 1765 очко билан Бельгия миллий жамоаси бошқариб турибди. Франция (1733) ва Бразилия (1712) миллий жамоалари кучли учликни якунлаб беришган.
Топ-50 миллий жамоалар рейтингида битта ўзгариш юз берди – Жанубий Корея термаси 41-ўриндан 40-поғонага кўтарилди.
Топ-10 миллий жамоалар рейтинги:
1. Бельгия – 1765 очко
2. Франция – 1733
3. Бразилия – 1712
4. Англия – 1661
5. Уругвай – 1645
6. Хорватия – 1642
7. Португалия – 1639
8. Испания – 1636
9. Аргентина – 1623
10. Колумбия – 1622.
Мавзуга оид
09:22 / 01.04.2026
Ўзбекистоннинг ЖЧдаги учинчи гуруҳдоши ҳам аниқ бўлди
02:23 / 31.03.2026
Ҳусанов энг яхши бўлди. Ўзбекистон – Венесуэла ўйинидан фоторепортаж
22:56 / 30.03.2026
Келганимдан бери миллий жамоада фақат ўсишни кўряпман – Фабио Каннаваро
21:07 / 30.03.2026