Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook’нинг 267 млн фойдаланувчиси ҳақидаги маълумотлар интернетга сизиб чиқди
Фото: AP Photo/Martin Meissner
Facebook’нинг 267 млндан кўпроқ фойдаланувчисининг шахсий маълумотлари интернетда эркин фойдаланишга тушди. Бу ҳақда Британиянинг Comparitech тадқиқот компанияси маълум қилди.
Таъкидланишича, фойдаланувчиларнинг исмлари, телефон рақамлари ва бошқа маълумотларидан иборат базага исталган киши паролсиз ва рўйхатдан ўтмаган ҳолда эга бўла олган.
Таҳлилчиларнинг фикрича. хакерлар бу маълумотлардан спам жўнатиш ва фишинг ҳужумларини амалга оширишда фойдаланмоқчи бўлишган. Кўп ҳолларда америкалик фойдаланувчилар маълумотлари ўғирланган.
Comparitech’да аниқланишича, база вьетнамлик хакерлар томонидан шакллантирилган. У интернетга 4 декабрда юкланган. 14 декабрда уни киберхавфсизлик бўйича мутахассис аниқлаб, бу ҳақда Facebook’га хабар қилган. Айни вақтда базага кириш ёпилган.
Мавзуга оид
11:21 / 25.10.2025
Еврокомиссия TikTok, Facebook ва Instagram’да қонунбузарликларни аниқлади
22:04 / 07.10.2025
Ўзбекистонда Meta ваколатхонаси очилиши мумкин
22:19 / 05.09.2025
АҚШда Марк Цукерберг билан Марк Цукерберг судлашади
08:40 / 26.03.2025