Ўзбекистон | 18:36 / 20.12.2019
4172
1 дақиқада ўқилади

Комил Алламжонов: ОАВ вакилларининг журналистика этикасига риоя қилиши муҳим

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов 19 декабрь куни ўтказилган «Янги Ўзбекистон - янги сайловлар» мунозара клубининг навбатдаги тадбирида ОАВ вакилларининг журналистика этикасига риоя қилиши муҳимлиги ҳақида гапирди.

«Ўзингиз яхши биласиз, сўз эркинлигини таъминлашнинг ўзига хос «рецепт»и бор. Бугун Президентимиз бу соҳа бўйича аниқ йўналишларни белгилаб берганлар.

Давр ўзгарди, вақт ўзгарди. Ҳозирда ОАВнинг очиқлигини, уларнинг эркин «гапира» бошлаганини инкор этиб бўлмайди. Бу — биринчи босқич, янги қадам.

Эндиликда ОАВ вакилларининг журналистика этикасига риоя қилиши, медиамуҳитда ўзига хос маданият шаклланиши, давлат органлари эса ўз вақтида маълумотларни етказиб бериши, журналистларнинг саволларига, кўтариб чиқаётган мавзуларига муносабат билдириши, рўй бераётган воқеалар юзасидан хабар бериб туриши муҳим масала ҳисобланади», деди Комил Алламжонов.

Мавзуга оид