Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда норозилик намойишлари сабабли ҳукуматнинг шошилинч йиғилиши чақирилди
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди фуқаролик тўғрисидаги янги қонунга қарши бошланиб кетган намойиш ва тартибсизликлар сабабли мамлакатдаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилиш учун вазирлар маҳкамасининг фавқулодда йиғилишини чақирди. Бу ҳақда Business Standard газетаси хабар берди.
Аввалроқ Моди тартибсизликларни зудлик билан тўхтатишга чақирган ва янги қонун диндорлар ҳуқуқини поймол қилмаслигини айтганди. Унинг сўзларига кўра, "қонун узоқ йиллар давомида хорижда таъқиб қилинган ва Ҳиндистондан бошқа жойга қочоқ сифатида боролмайдиганлар учун мўлжалланган".
The Times of India газетасининг хабарига кўра, Уттар-Прадеш штатида тартибсизликлар натижасида уч кун ичида 11 киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар жароҳатланган. Лакхнау, Варанаси, Мирут, Бижнор, Самбхал, Канпур, Фирозобод шаҳарларида полиция билан тўқнашувларда ҳам ҳалок бўлганлар бор.
15 декабрь куни Ҳиндистон парламенти Покистон, Бангладеш ва Афғонистондан келган диний озчилик вакилларига фуқаролик бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилганди. Мамлакатда бунинг ортидан тартибсизликлар ва оммавий намойишлар бошланди.
Мавзуга оид
11:04 / 30.06.2026
Ўзбекистонда яшаётганига 1 йилдан ошган ҳар тўрт нафар хорижликдан бири – ҳиндистонлик
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026