Ўзбекистонда Атамалар комиссияси ташкил этилмоқда (аъзолар рўйхати)
|15:36 / 21.12.201923 4557 мин
Фото: KUN.UZФото: KUN.UZ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳузурида Атамалар комиссияси фаолияти ташкил қилинади.
Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Атамалар комиссияси ташкил этилади.
Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларидаги тушунчалар ва атамаларнинг турлича изоҳлаш эҳтимолини истисно этадиган тарзда қонун ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда ва тўғри қўлланиши бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида адабий тил қоидалари ва нормаларига ҳамда юридик, техник ва бошқа махсус қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;
бошқа тилларнинг қоидалари туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган номувофиқликларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларига мувофиқ таҳрир қилиш;
ўзбек тилига кириб келаётган янги атамаларни қонунчиликка жорий этиш ва амалда қўллашнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш, ушбу соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг ривожланиш йўналишларини аниқлаш;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга атамашунослик масалалари бўйича маслаҳатлар бериш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳузуридаги Атамалар комиссияси аъзоларининг рўйхати:
Шуҳрат Турсунович Ризаев - “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари, филология фанлари номзоди, комиссия раиси
Минҳожиддин Мирзажонович Ҳожиматов - Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, комиссия раиси ўринбосари
Шуҳрат Самардинович Сирожиддинов - Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, филология фанлари доктори, профессор, комиссия раиси ўринбосари
Муртазо Маматқулович Қаршибоев - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири
Мавзуга оид
Абдусамат Эрназарович Раҳимов - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош консультанти
Абдуғаппор Каримжонович Қирғизбоев - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири, тарих фанлари доктори, профессор
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидан вакил
Баҳром Абдурахимович Абдуҳалимов - Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти
Сирожиддин Салохович Саидов - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири
Низомиддин Мамадалиевич Маҳмудов - ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори, филология фанлари доктори, профессор
Азамат Ҳамидович Зиёев - ЎзРФА Тарих институти директори, тарих фанлари доктори
Нурислом Тўхлиев - Халқаро ислом академияси профессори, иқтисод фанлари доктори
Эшқобил Жўраевич Шукуров - “Маънавий ҳаёт” журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир
Иброҳим Усмонович Ғафуров - Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, адиб, таржимон
Хуршид Набиевич Дўстмуҳаммадов - Филология фанлари доктори, ёзувчи
Абдуваҳоб Паттахович Мадвалиев - ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти бўлим мудири, филология фанлари номзоди
Мирза Тўйчиевич Кенжабоев - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, шоир
Муҳаммат-Али Аҳмедов - Ўзбекистон халқ ёзувчиси
Иномжон Мамасодиқович Азимов - Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети факультет декани, филология фанлари номзоди
Баҳодир Нурметович Каримов - Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети кафедра мудири, филология фанлари доктори, профессор
Эркин Нормаматович Аъзамов - “Тафаккур” журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон халқ ёзувчиси
Дурдона Сиддиқовна Худойберганова - ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти бўлим мудири, филология фанлари доктори
Нодиржон Жонузоқович Холбутаев - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари
Исажон Абдурайимович Султонов - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи
Зайнобиддин Шаробиддинович Абдирашидов - Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети проректори, PhD
Тўра Мирзаев - ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти етакчи илмий ходими, академик
Ёрқинжон Рахмоналиевич Одилов - ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти бўлим мудири, филология фанлари доктори