2019 йил ўзбек футболида воқеаларга бой бўлди. Аммо, якунланаётган йил миллий футболда унутилмас ғалаба ва ютуқлар билан эмас, кўпроқ ўзгаришлар билан тарихда қолди. Tribuna.uz сайти 2019 йилда ўзбек футболида рўй берган энг муҳим 10 воқеани саралади.

Осиё Кубоги-2019’нинг аламли якуни

Қачон: январь ойи

Йил биз учун Бирлашган Араб Амирликларида ўтган Осиё Кубоги-2019 баҳслари билан бошланди. Эктор Купер қўл остидаги Ўзбекистон миллий жамоаси ўз гуруҳида Уммон, Туркманистон ва Япония билан кураш олиб бориб, икки ғалаба ва бир мағлубият билан гуруҳ босқичидан нимчорак финалга йўлланма олди. Австралияга қарши кечган плей-офф баҳсида асосий вақтда ҳисоб очилмаган бўлса, пенальтилар сериясида Ўзбекистон миллий жамоасидан омад юз ўгирди.

Суперлига клублари сони 14тага оширилди

Қачон: февраль ойи

Картинки по запросу Суперлига kun.uz

Суперлига янги мавсуми олдидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси клублар сонини ошириш борасидаги барча гап-сўзларни кескин рад этиб келган бўлса-да, мавсум бошланишига бир ҳафта қолганида лицензиялаш қўмитаси «Сурхон» ҳамда «Динамо» клубларига шартли равишда Суперлига йўлланмасини тақдим этди ва чемпионатдаги клублар сони 12тадан 14тага етказилди.

«Ҳудудларда футболни ривожлантириш йўлида жонбозлик кўрсатаётган вилоят ҳокимларини қадрлайди. Бунгача Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов кабилар вилоят футболини ривожлантириш йўлида катта ҳамждаги ишларни амалга ошираётганди. Ортда қолган бир неча ой давомида эса Сурхондарё ва Самарқанд вилоятлари ҳокимлари ҳам ЎФА билан тўлақонли ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирди», дея қарорни изоҳлади ЎФА раҳбарияти.

Умид Аҳмаджонов ЎФАдан кетди

Қачон: июль ойи

Image

ЎФА президенти, сўнг эса биринчи вице-президент сифатида қарийб 2 йил фаолият олиб борган Умид Аҳмаджонов шу йилнинг ёзида футбол ва Миллий олимпия қўмитаси раҳбарлигидан кетди.