Ўзбекистон миллий жамоаси навбатдаги ФИФА кунларида бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказиши режалаштирилган.

ЎФА хабарига кўра, Фабио Каннаваро бошқарувидаги жамоа 24 сентябр куни Фарғонада Эронга қарши баҳсда майдонга тушади. Ўйин «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтади.

Бу йилдан бошлаб сентябр ва октябр ойидаги ФИФА кунлари бирлаштирилди ва 21 сентябрдан 6 октябргача давом этади. Бу вақт оралиғида миллий жамоалар 4 тагача ўйин ўтказиши мумкин.

Ўзбекистон миллий жамоаси 6 октябр куни сафарда Жанубий Корея билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказади.