Вазирлар Маҳкамасининг “Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, ҳукуматнинг 2012 йил 4 апрелдаги 98-сон қарори билан тасдиқланган Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди иккинчи хатбошидаги “5” рақами “2” рақами билан алмаштирилди.
Яъни, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасига тушувчи маблағлар суммасидан Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ажратма миқдори 5 фоиздан 2 фоизгача туширилди.
Шунингдек, қуйидагилар жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
халқаро молиявий институтлар ва бошқа хорижий донорларнинг Миллий кутубхона томонидан жалб этиладиган имтиёзли кредитлари ва грантлари, хайр-эҳсон қилувчиларнинг маблағлари;
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юкланди.














