Мактабгача таълим қамрови 52 фоизга етди
Жорий йил якунига қадар республика бўйича мактабгача таълим қамрови 52 фоизга кўтарилди. Бу ҳақида Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди.
Вазирлик мутасаддиларининг маълумот беришича, мазкур кўрсаткич 2020 йилда 59,5 фоизга етказилиши режалаштирилган.
Болалар қамровини ошириш, асосан, мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини жорий этиш орқали амалга оширилган. Бу МТТларда ўрин етишмаслиги муаммосини тез, ортиқча чиқимларсиз ҳал қилишга кўмак берган.
Автобуслар асосидаги мобиль, денгиз контейнерлари асосидаги модуль шаклдаги тўлиқ кунли бўлмаган МТТларнинг муқобил шаклларини жорий этиш орқали қамров фоизи амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, 2019 йилда Тошкент шаҳри (90,2 фоиз) ва Навоий вилояти (61,7 фоиз) мактабгача таълим қамрови бўйича етакчи кўрсаткичларни қайд этишган.
Сурхондарё ва (35 фоиз), Қашқадарёда (38,7 фоиз) эса кўрсаткичлар нисбатан паст бўлса-да, мазкур вилоятларда ҳам ўсиш фоизи анча юқори бўлган.
Мавзуга оид
15:02 / 10.11.2022
Мактабгача таълим вазирлиги ўтказадиган халқаро конференцияга 19,1 млрд сўм сарфланмоқда
17:43 / 31.03.2022
Хусусий боғчаларга ишга олинадиган тарбиячилар комиссиялардан ўтказилмайди – вазирлик Самарқандда болалар қўлига игна санчилган ҳолат ҳақида
17:07 / 30.11.2021
Мактабгача таълим вазирлиги соҳа ходимларининг маошлари қанчага ошишини маълум қилди
11:04 / 08.07.2021