Жамият | 16:04 / 28.12.2019
17036
1 дақиқада ўқилади

«Қамчиқ» довонида қор ёғиши кутилмоқда

Фото: ФВВ матбуот хизмати

2019 йил 29-30 декабрь кунлари А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмида вақти-вақти билан қор ёғиши кутилмоқда.

ФВВ хабарига кўра, довонда туман тушиб, кўринувчанлик 50 -100 метргача пасайиши, шамол тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, йўлда қор уюмлари, музламалар ҳосил бўлиши кутилмоқда.

Шу муносабат билан, йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишдан олдин хавфсизлик қоидаларига эътибор қаратиш сўралган.

Мавзуга оид