Жамият | 21:30 / 02.01.2020
31242
2 дақиқада ўқилади

Чинозда қўлбола пақилдоқ мактаб ўқувчисининг ўлимига сабаб бўлди

Фото: KUN.UZ

Пиротехника воситаларидан фойдаланиш натижасида тан жароҳати олиш, ёнғин келиб чиқиши, ҳатто ўлим билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ҳам юз бериши мумкин.

Ана шундай бахтсиз ҳодиса бир оиланинг фарзанди ҳаётдан кўз юмишига олиб келди, деб ёзади ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси.

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида 1 январь соат 16.30 ларда Янги МФЙ Барҳаёт кўчасида яшовчи Ҳ. Э., шу МФЙ Бўстон кўчасида яшовчи С. А., Исломобод кўчасида яшовчи Б. М. (барчаси 1999 йилда туғилган) Сарбозор кўчасида темир қувурга қўлбола усулда олтингугурт ва магма аралашмасини солиб ёқишган вақтида темир қувур шу ерда бўлган 1-сонли ўрта мактабнинг 8-синф ўқувчиси, 2004 йилда туғилган С. Ғ.га келиб тегади. Оқибатда у жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган.

Ҳ.Э., С. А. ва Б. М. қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 2501-моддаси 3-қисми (одам ўлишига сабаб бўлган пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид