Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида ноёб лочинларни ноқонуний сақлаган шахсга 620 млн сўм жарима тайинланди
Тошкент вилояти Чиноз туманида фуқаро Қизил китобга киритилган лочинларни ноқонуний равишда сақлаётгани аниқланди. У ҳайвонот дунёсига етказилган 620 млн сўмлик зарарни жарима сифатида тўлаши белгиланди. Сапсан ва Жиғолтой лочинлари вақтинча сақлаш учун Тошкент ҳайвонот боғига топширилган.
Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Тошкент вилояти Чиноз туманида фуқаро Ўзбекистон Қизил китобига киритилган лочинларни ноқонуний равишда сақлаётгани аниқланди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабарига кўра, у ҳайвонот дунёсига етказилган 620 миллион 884 минг сўмлик зарарни жарима сифатида тўлайди.
Ўтказилган рейд тадбирлари натижасида Қизил китобга киритилган ёввойи қушлар турига мансуб бир дона Сапсан ва бир дона Жиғолтой лочини ноқонуний равишда ушланиб, панжарали қафасда тутқунликда сақланаётгани маълум бўлган.
Қушлар ҳуқуқбузардан олиб қўйилиб, вақтинча сақлаш учун Тошкент ҳайвонот боғига топширилган.
Қайд этилишича, «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги, «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги ҳамда «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунлар бузилган. Натижада ҳайвонот дунёсига 620 миллион 884 минг сўм зарар етказилган.
Иш юзасидан йиғилган барча ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш учун Бош прокуратурага юборилган.
Мавзуга оид
16:48 / 24.02.2026
Ўзбекистонда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба лойиҳаси яратилади
18:56 / 22.02.2026
Тошкентда меҳмонхона қуриш учун 12 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланди
16:46 / 17.02.2026
Электромобил эгалари машинасини қувватлашда субсидия олади
08:18 / 09.02.2026