Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Катаиб Ҳизбуллоҳ» АҚШнинг Ироқдаги базаларига ҳужум қилишини эълон қилди
Ироқдаги "Ал-Хашд аш-Шаабий" шиалар қуролли гуруҳи таркибига кирувчи "Катаиб Ҳизбуллоҳ" гуруҳи америкалик ҳарбийлар фойдаланаётган Ироқдаги базаларга ҳужум қилишини билдирди. Бу ҳақда гуруҳнинг махсус операциялар бўйича қўмондони баёнотида маълум қилинди.
"Ироқ хавфсизлик кучлари ходимлари якшанба оқшомидан бошлаб америкалик душман ҳарбий базаларидан камида бир километр узоқда бўлишлари лозим", - дейилади баёнотда.
Шанба куни Бағдодда уч марта ракета ҳужуми юз берди: шаҳар марказида – АҚШ элчихонаси яқинида, ал-Жадрия туманида ва пойтахт шимолида жойлашган "Балад" ҳарбий базаси жойлашган ҳудудда. Қурбонлар ва жароҳатланганлар тўғрисида ҳозирча маълумот берилмади.
2 январдан 3 январга ўтар кечаси Бағдодда АҚШ авиазарбаси натижасида Эроннинг "Қудс" махсус бўлинмаси қўмондони генерал Қосим Сулаймоний ва шиалар қуролли гуруҳи раҳбари ўринбосари Абу Маҳдий ал-Муҳандиснинг ўлимидан сўнг Ироқда вазият кескинлашди.
Турли манбаларга кўра, америкалик ҳарбийлар Ироқдаги бир нечта ҳарбий базалардан фойдаланади. Улар Ироқ жануби, мамлакат шимолидаги Ироқ Курдистони ва пойтахт яқинида жойлашган.
Мавзуга оид
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
09:15 / 01.07.2026
АҚШ NIS учун вақтинчалик лицензия муддатини яна 30 кунга узайтирди
21:14 / 30.06.2026